Блогер ва журналист Абдуқодир Муминов ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида амалдорларнинг ўзбек тилида интервью бериши кераклиги ҳақида гапирди. Гап президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ҳақида кетмоқда.
“Тахминимча яқин вақт ё ойлар ичида Саида Мирзиёева бирор бир Ўзбекистон ё чет эл оммавий ахборот воситаларининг ўзбекистонлик журналистларидан бирига интервю беради. Аммо қайси тилда - ўзбек, инглиз ё рус тилидами?
Мен истардимки, албатта, керак бўлса, қийналиб бўлса ҳам ўзбек тилида интервю беришига умид қиламиз“, — дейди Абдуқодир Муминов.
Шунингдек, блогер агар Саида Мирзиёева “ҳеч бир қоғозларга боқмай, ўзбек тилида гапириб суҳбатлашса, бу ҳам халқнинг бирдамлиги учун, давлатнинг ўз мени борлигини амалдаги исботи учун яхши бир қилган хизмати бўлади ва бу билан халқнинг янада меҳрини қозонган бўларди“, деб айтган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Тожикистон Россияга жиддий норозилик билдирди
Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди
Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди
Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик...
АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти
Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади