16:05 / 30.04.2024
103

Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, N-K. МЧЖ раҳбари Х.Х. ва бошқалар Қарши шаҳри “Ғафур Ғулом” МФЙ кўчасидаги ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, Y.N. МЧЖ масъул шахслари Яшнобод тумани Тузел-1 массивида жойлашган мебел ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга қасддан шикаст етказиб, жами 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди