20:56 / 29.04.2024
865

Тожикистон Россияга жиддий норозилик билдирди

Тожикистон Россияга жиддий норозилик билдирди
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, душанба куни Россиянинг республикадаги элчиси Семён Григорев ТИВга чақирилган. Унга Россия ҳудудида Тожикистон фуқароларига нисбатан «катта салбий муносабат намоён бўлган кўплаб ҳолатлар» муносабати билан норозилик нотаси тақдим этилди.

Ташқи ишлар вазирлиги Россияда тожикистонликларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари «кенг миқёсда поймол этилаётганини» эълон қилди.

«Нотада қайд этилишича, бундай ҳаракат фақат Тожикистон фуқароларига нисбатан қўлланилади, бу тожик-рус муносабатлари руҳи ва анъаналарига тубдан мос келмайди», — дейилади департаментнинг Телеграмдаги хабарида.

Кеча, 28 апрель куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги пухта текширувлар натижасида Москва аэропортларида мингга яқин республика фуқароси қолиб кетгани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, Asia Plus нашрининг ёзишича, 22 апрелдан буён Оренбург вилоятидаги Қозоғистон-Россия чегарасида тожикистонликлар тўхтатиб қолинган.

Шу фонда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига ўта зарурат бўлмаса, Россияга барча турдаги транспортларда саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон Россияга жиддий норозилик билдирди