Хитойда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 11 та ҳамда касаллик белгисиз ўтаётган 40 та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Қайд этилишича, барча беморлар касалликни четдан юқтирган. Шунингдек, сутка давомида 40 киши инфекцияни белгиларсиз ташувчи сифатида қайд этилган. Яна 396 киши шифокорлар назоратида бўлиб турибди.
Эпидемия бошланганидан буён Хитойда 82 985 кишини коронавирус билан касаллангани қайд этилган. Беморларнинг 78 268 нафари соғайган, 4 64 нафари вафот этган. Касалхоналарда 83 нафар бемор даволанмоқда.
22 май куни мамлакатда эпидемия бошланганидан буён биринчи бор коронавирусга чалиниш бўйича янги ҳолат қайд этилмаганди. Аммо 24 май куни Хитойга коронавирус яна қайтиб, 3 киши касаллангани аниқланди.
Жанубий Кореяда ўтган бир суткада 16 киши коронавирусга чалиниб, қайд этилган касалланишларнинг умумий сони 11 206 нафарга етди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази (KCDC) маълумотларига таяниб.
Қайд этилишича, янги касалланишларнинг 13 таси маҳаллий — Хитой ҳудудининг ўзидан, қолган 3 таси эса четдан юқтирилган.
Шунингдек, сўнгги суткада 13 киши касалликдан тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 10 226 нафарга етган. Вафот этганларнинг сони эса 267 кишини ташкил қилмоқда.
Сеулнинг одам гавжум бўлган Итхэвон ҳудудидаги клуб ва барларида касаллик юқтирганлар сони камида 233 нафарни ташкил қилмоқда.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди
Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди
Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган!