Фото: Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси
Туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси хабар берди.
Қайд этилишича, бу Ўзбекистон президентининг 2024 йил 9 февралдаги қарори асосида амалга оширилди. “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда 2024 йил март ойида туристлар учун қулай шароит яратиш мақсадида мобил алоқа операторлари билан биргаликда Орол денгизи бўйи ҳудудини тезкор мобил интернет билан қамраб олиш имкониятини ўрганиш, апрель ойида Орол денгизи бўйи ҳудудини тезкор мобил интернет билан қамраб олишни таъминлаш белгиланганди.
Қарорда Қорақалпоғистоннинг мавжуд табиий хом ашё ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларини жадал ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилаш, тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини ошириш мақсадида яна бир қанча чора-тадбирлар кўзда тутилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди