2 266
Карантин сабабли Россиядаги 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабага ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси карантин чекловлари сабабли мазкур мамлакатда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ёрдам кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Россия ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонлик талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон элчихонаси томонидан уларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалий чоралар кўрилмоқда.
Таъкидланишича, Разумовский номидаги Россия технологик университети, «МИСиС» Миллий тадқиқот технологик университети, Россия давлат туризм ва хизматлар университети, Москва авиация институти, И.Евдокимов номидаги Москва давлат тиббиёт ва стоматология институти, Россия транспорт университети, Россия давлат нефть ва газ университети, Россия давлат халқлар дўстлиги университети, «Олий иқтисодиёт мактаби» Миллий тадқиқот университетида таълим олаётган 1000 нафардан ортиқ талабага озиқ-овқат етказиб берилган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мазкур мамлакатда коронавирус сабабли оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш учун «Меҳр» лойиҳасини ишга туширганди. Мазкур лойиҳа доирасида оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар 1,2 миллион рублдан ортиқ ёрдам пули олгани ҳақида хабар берилган эди.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди