17:11 / 27.04.2024
234

Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди"

Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди"
Эрон футзал терма жамоаси бош мураббийи Воҳид Шамсаи Ўзбекистонга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи навбатда, халқимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Оғир ўйин ўтказдик, керакли вақтда устунликни қўлга олиб, рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди.

Ўзбекистон футзалга сармоя киритди, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бирини жалб этди ва жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди. Бу ҳам уларнинг қитъада энг яхшилардан бири бўлишга интилаётганидан дарак беради.

Финалга йўл олиш доимо ёқимли. Аввалги турнирда чемпионликни бой берган эдик. Ўйин пеналтиларга қадар давом этгани ўзимни хотиржам ҳис қилишга имкон бермади.

Ўзбекистон футзалчилари ўйиндан кейин майдонга чўккалаб олишди. Бундай ғалати ҳодисага футзалда илк маротаба дуч келдим. Бунақа ҳолатни фақат футболда кўрганман. Улар бундай ҳолатга лойиқ эмас, жамоа футзалчилари ажойиб ўйин кўрсата олишлари мумкинлигига гувоҳ бўлдик
", - деди мутахассис.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистон Осиёда бизга энг яқин ва энг қийин рақиблардан бири эканлигини амалда кўрсатди"