
Фото: Wikimedia Commons
Истанбулда магнитуда кучи 7,2 дан 7,6 гача бўлган зилзила кутилмоқда. Бу ҳақда Истанбул техника университети профессори, сейсмолог Нажи Гўрур KRT телеканали эфирида маълум қилди.
Унинг айтишича, кучли зилзила Истанбулдаги 59 мингтагача уйни вайрон қилиши мумкин.
Бироқ сейсмолог мамлакат ҳукумати табиий офатга етарлича тайёргарлик кўра олмаслигидан хавотирда. Чунки унинг Қаҳрамонмарашдаги ер ости силкинишлари ҳақидаги огоҳлантиришини ҳукумат беэътибор қолдирганди.
Гўрур ўтган йил февралида Туркия жануби-шарқида юз берган кучли зилзилани башорат қилиб тилга тушган. Туркия ва Сурияда табиий офат оқибатида 50 мингдан ортиқ инсон қурбон бўлган, 100 мингдан зиёд одамлар жароҳатланганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар