16:06 / 11.09.2020
2 210

2.5 ой алимент тўламаган ота қамалди

2.5 ой алимент тўламаган ота қамалди
Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими иш юритувида бўлган алимент иши бўйича қарздор Ж.Тошқулов фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда ишлаб топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, алимент тўловларини ўз вақтида тўламасдан келган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг алиментдан бўлган қарзлари ҳисобланганда 1.780 мингни ташкил этган. Бироқ, ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент пулларини тўламаган. Шундан сўнг, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман маъмурий судига юборилди.

Қарши туман маъмурий суди ишни кўриб чиқиб, алимент пулларини ўз вақтида тўламай, оталик масъулиятига бепарво юрган Ж.Тошқуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47/4-моддасига асосан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Беҳруз Кенжаев
МИБ Қарши туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2.5 ой алимент тўламаган ота қамалди