23:38 / 12.11.2024
54

Элдор Шомуродов: “Қатарни ўзимизга яқинлаштирмасликка ҳаракат қиламиз”

Элдор Шомуродов: “Қатарни ўзимизга яқинлаштирмасликка ҳаракат қиламиз”
Фото: ЎФА матбуот хизмати
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатарга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Футболчи терма жамоа йиғинига кеча, 11 ноябрь куни келиб қўшилган.

Машғулотларни бошлаймиз. Барча тайёр, фақат Остон Ўрунов жароҳатда. Доим айтганимдек, биз учун энг муҳими Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини бажариш. Ҳозирда имкониятимиз жуда яхши. Қатар терма жамоасини ютсак бундан ҳам яхши имкониятга эга бўламиз. Фақат 3 очко учун ҳаракат қиламиз. Бошқа томондан олиб қараса, Қатар бизнинг ортимиздан келмоқда. Иложи борича Қатарни яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишимиз керак. Шу томондан олиб қараганда ҳам биз учун ғалаба жуда муҳим”, дейди Элдор Шомуродов.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Қатарга қарши учрашув 14 ноябрь куни бўлиб ўтади.

А гуруҳида ҳозирда 10 очко билан Эрон ва Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. Қатар билан учрашувдаги ғалаба улар билан фарқни 9 очкога оширади.

19 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Корея меҳмони бўлади. Лаосда ўтиши режалаштирилган ушбу учрашув 2024 йилдаги саралашнинг сўнгги ўйини ҳисобланади. Баҳслар келгуси йил март ойидан давом эттирилади.

Аввалроқ Жалолиддин Машарипов ҳам Қатарга қарши учрашув борасида ўз фикрларини билдирган эди.

Ўйлайманки, Қатар билан баҳс фаолиятимдаги энг муҳим учрашувлардан бири. Ушбу ўйинда ғалаба қозонсак, Жаҳон чемпионати масаласини 90 фоизга ҳал этамиз. Буни барча футболчилар тушуниб турибди. Худо хоҳласа, қўлимиздан келган барча нарсани ишга соламиз. Бундан ташқари, Қатар билан ҳисоб-китобимиз ҳам бор”, деган эди футболчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов: “Қатарни ўзимизга яқинлаштирмасликка ҳаракат қиламиз”