Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан октябр ойидаги автомобил нархлари таҳлил қилинди.
2024 йилнинг октябр ойида иккиламчи автомобиль бозорида Lacetti, Damas, Labo нархлари пасайишда давом этди. Spark’нинг ўртача нархи бир оз кўтарилган бўлса, Cobalt ва Nexia нархларида деярли ўзгариш кузатилмади.
Октябр ойида иккиламчи бозорда кўп фойдаланилган Lacetti, Damas, Labo’нинг ўртача нархи сентябр ойига нисбатан мос равишда 1,5 фоиз, 6,3 фоиз ва 2 фоизга пасайган бўлса, ўртача фойдаланилганлари мос равишда 0,3 фоиз, 0,6 фоиз ва 3,5 фоизга арзонлади. Кўп фойдаланилган Spark автомобилининг ўртача нархи 2,2 фоизга, ўртача фойдаланилгани 2,9 фоизга ошган бўлса, Cobalt ва Nexia нархларида сезиларли ўзгариш кузатилмади.
Маҳаллий оммабоп автомобиллар учун октябр ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагиларни ташкил қилди:
- Lacetti: кам фойдаланилган — 15 236 (15 452) доллар, кўп фойдаланилган —13 300 (13 500) доллар;
- Damas: кам фойдаланилган — 8 250 (8 300) доллар, кўп фойдаланилган — 7 500 (8 000) доллар;
- Spark: ўртача фойдаланилган — 10 500 (сентябр ойида – 10 200) доллар, кўп фойдаланилган — 9 200 (9 000 доллар).
Октябр ойида маҳаллий люкс автомобилларидан Equinox нархлари сезиларли ўзгарган бўлса, Malibu ва Tracker нархлари деярли ўзгармади. Жумладан, мазкур даврда кам ва ўртача фойдаланилган Equinox’нинг ўртача нархлари сентябр ойига нисбатан мос равишда 1,5 фоиз ва 6,3 фоизга арзонлаган бўлса, кўп фойдаланилгани 1,9 фоизга ошди.
Equinox учун октябр ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагича: кам фойдаланилган - 33 000 (33 500) доллар, ўртача фойдаланилган — 30 000 (32 000) доллар; кўп фойдаланилгани — 27 000 (26 500) доллар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади