Фото: PAP
Полша ўз армияси ва жамиятини Россия билан эҳтимолий урушга тайёрлаши керак, дейди мамлакат Бош штаби бошлиғи Веслав Кукула.
«Урушнинг юзага келиши ва у агар бошланса, қайсидир маънода ўзимизга боғлиқ бўлади. Ҳимояга яхши тайёрланган ва жамияти қаршилик кўрсатадиган мамлакатга ҳужум қилиш катта хавф туғдиради», — дейди Кукула Rzeczpospolita берган интервюсида.
Унинг сўзларига кўра, потенциал уруш учун Россиянинг нафақат демографик ва хомашё имконияти, балки ишлаб турган мудофаа саноати ҳам мавжуд. Бунга қадар НАТО Украинадаги урушдан кейин Россияга ўз ҳарбий имкониятларини қайта тиклашига вақт керак бўлиши ва у НАТО билан тўқнашувга 2029 йилдан эрта тайёр бўлмаслигини прогноз қилганди. Аммо Кукуланинг фикрича, Россия катта урушга тайёргарликни ушбу муддатдан олдин якунлаши мумкин.
Шу билан бирга Полша Бош штаби бошлиғининг таъкидлашича, Москванинг қарама-қаршиликка бўлган ёндашуви учта вектор билан белгиланади, мақсад – кучлар ва имкониятлар. «Россия Федерациясининг мақсади президент Путин, шунингдек, ташқи ишлар вазири Лавров томонидан очиқ-ойдин билдирилган. 2021 йилнинг иккинчи ярмидан бери ҳеч нарса ўзгармади», — дейди Кукула. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, «куч вектори» Украина қаршилиги ва халқаро бирдамлик сабаб сезиларли кучсизланган, бироқ Россия «уни тиклаб бормоқда».
Полша Бош штаби бошлиғининг таъкидлашича, агар АҚШ Тинч океанидаги можарога аралашса ёки НАТО ҳамжиҳатликни йўқотса, Москва учун имкониятлар пайдо бўлиши мумкин. У, шунингдек, Россиянинг олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракатларини ҳам ҳисобга олишга чақирди.
Аввалроқ РФ президенти Владимир Путин Россия Шимолий Атлантика алянси билан жанг қилиш ниятида эмаслигини, чунки АҚШнинг мудофаа харажатлари бир неча бор кўп эканини маълум қилганди. Шунингдек, у Москванинг Европага ҳужум режаси ҳақидаги баёнотларга ишонмасликка чақирган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”