Президент томонидан «Айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди.
Киритилаётган қўшимчалар билан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинганда суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар ҳам илова қилиниши белгиланмоқда:
1) кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси;
2) кўп квартирали уйни бошқариш шартномасининг кўчирма нусхаси - кўп квартирали уйни бошқариш органи томонидан шартнома асосида амалга оширилган тақдирда;
3) қарз юзага келган давр кўрсатилган қарз ҳисоб-китоби;
4) қарзни узиш тўғрисидаги талабнинг қарздорга топширилганлигини тасдиқловчи маълумотлар.
Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ўзлари кўрсатган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича судларга ҳамда иқтисодий судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинади. Бунда, уларнинr талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”