Никоҳ масаласи нозик масала. Ришталар боғлангандан сўнг уни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш ҳар иккала тарафга бирдек боғлиқ. Аммо турли сабабларга кўра бу риштани сақлаб қолиш имконсиз бўлиши мумкин. Баҳодировлар оиласида ҳам шундай бўлди.
3 фарзандни улғайтириш ёлғиз онанинг зиммасида қолгач, она судга мурожаат қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг қарорига асосан қарздор Ҳ.Баҳодировдан ундирувчи Ф.Қиёмованинг фойдасига никоҳ даврида орттирган ДАМАС автомашинаси ва бир бош сигир ҳисобидан компенсация пули ундириш белгиланди. Ҳисоб-китобларга кўра бу пул 29 млн 750 мингни ташкил қилган.
Ижро ҳужжатига асосан Бюронинг Китоб туман бўлими давлат ижрочиларининг саъй ҳаракатлари билан компенсация пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчига тилхат асосида топширилди. Шунингдек, қарздор Ҳ.Баҳодиров бугунги кунда 3 нафар фарзандлари учун ҳам алимент пулларини тўлаб келмоқда.
Аброр Бобоев
МИБ Китоб туман бўлими давлат ижрочиси
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
МИБ Китоб туман бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди