23:53 / 28.09.2020
2 168

1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилиб, ижро ҳужжати бир кунда тамомланди

1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилиб, ижро ҳужжати бир кунда тамомланди
Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими иш юритувига қарздор “Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш” МЧЖдан ундирувчи туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 1 млрд. 102 млн. 106 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 28 сентябрь куни келиб тушган ва шу куни ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Давлат ижрочилари томонидан жамият раҳбариятига қарздорлик ихтиёрий берилган муддат давомида бартараф этилмаса, мулклар хатланиб, электрон онлайн савдога чиқарилиши ва шу савдодан тушган пул эвазига қарздорликни қоплаш чоралари кўрилиши тушунтирилди.

Берилган ҳуқуқий тушунтиришлардан сўнг жамият мавжуд қарздорликни шу куннинг ўзида тўлиқ бартараф этди ва ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланди.

Шуҳрат Мўминов
МИБ Косон туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилиб, ижро ҳужжати бир кунда тамомланди