Хабарингиз бор, Мажбурий ижро бюроси ижро ишлари бўйича аҳолига қулайлик яратиш учун масофавий электрон тизимларни жорий этиб бормоқда.
Фуқароларимизда юзага келаётган қарздорликлар ҳақида маълумотларни олиш ва хорижга чиқиш олдидан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб, уни бартараф этиш имкониятини энди мобил телефон орқали ҳам билиб бориш мумкин.
Қандай қилиб дейсизми?
Мобил алоқа воситаларидан фойдаланувчилар учун Google тизими орқали Play Market иловасидан MIB.UZ махсус дастурини юклаб олиш зарур.
Ушбу Дастурга уланиш учун аввало Сиз мобил алоқа рақамингизни киритасиз ва сўнгра, SMS хабарномадаги ҳимоя кодини тасдиқлайсиз.
Кейин эса, фуқаролик паспортингиз серияси ва рақамларини киритиб, Сиз мобил илова дастурига уланасиз.
Ушбу мобиль илова дастури:
“Қарздорликни текшириш” блогида – Сиз суд ва бошқа қарорлар орқали келиб чиққан қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни олишингиз мумкин!
“Республикадан чиқишга чеклов” блоги – хорижга чиқиш олдидан қарздорликлар учун қўйилган тақиқлар ҳақида хабардор қилади.
Бу жараён - Сизнинг ўз вақтида тақиқларни билиш ва уни бартараф этиш ҳамда ортиқча ноқулайликлардан халос этиб боради.
Бу дастур Сизга ҳам ишончли, ҳам қулай ва шаффоф равишда бошқа имкониятларни ҳам тақдим этади.
Мисол учун: долзарб бўлган алимент тўловлари бўйича ҳам ушбу электрон тизимдаги - “Алимент калькулатори” дастури билан алимент тўловларининг миқдорига аниқлик киритиш, “Ижро мониторинги” блоги билан Сизга тааллуқли бўлган ҳар қандай ижро ишлари жараёнини (паспорт серия ва рақам, ижро иши рақамини киритган ҳолда) кузатиб боришингиз мумкин.
Маълумот учун: дастурий тизимда қарздорликлар ва шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлиги учун 4 рақамдан иборат махсус ҳимоя коди мавжуд. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди