15:39 / 15.12.2021
3 113

Одил Аҳмедов: "Бунёдкор" гуллаган даврида уй, машина ва 10-15 баравар кўп маош таклиф қилганди, лекин..."

Одил Аҳмедов: "Бунёдкор" гуллаган даврида уй, машина ва 10-15 баравар кўп маош таклиф қилганди, лекин..."
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов "Футбол ТВ" канали меҳмони бўлди. Кўрсатув давомида бошловчи унга "Бунёдкор" клуби гуллаган даврда таклиф билан чиққанми деб савол берди.

"Ўша пайтда "Бунёдкор" таклиф билан чиққан. Ўзинг рози бўлсанг бўлди, қолганини раҳбарият билан гаплашиб оламиз дейишган. Ўйлаб кўраман деб жавоб берганман. Кейин дадамга шу таклифни айтганман. Уй, машина, ҳозир олаётган пулимдан 10-15 баравар кўп пул бераман дейишди.

Нима қилай деганман? Дадам ҳеч қачон тузини еб тузлиғинга тупурмагин, кам пул берса ҳам "Пахтакор" сени тарбиялади, "Пахтакор" сени халққа танитди, "Пахтакор" орқали сен терма жамоада ўйнаяпсан, шунга клубни рози қилмасдан туриб бошқа жамоага ўтишинг тўғри бўлмайди дегандилар. Раҳматли дадам доим тўғри маслаҳат берардилар.

Ўшанда "Пахтакор" раҳбарияти мени қолишимни кўпроқ хоҳлашган. Раҳбарият агар клубда қолсанг биз учун катта иш қилган бўласан деб айтишганди. Шундан кейин "Бунёдкор"га "Пахтакор"да қоламан деб жавоб бергандим
", - дейди Одил Аҳмедов "Офсайд" кўрсатувида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов: "Бунёдкор" гуллаган даврида уй, машина ва 10-15 баравар кўп маош таклиф қилганди, лекин..."