Фото: Видеодан кадр
Шавкат Мирзиёев Париждаги Паралимпия ўйинларининг ядро улоқтириш баҳсларида олтин медални қўлга киритган Бобур Омонов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев Бобур Омоновни икки карра Паралимпия чемпиони бўлишдек шарафли номга сазовор бўлгани ва 2021 йилда ўзи ўрнатган Паралимпиада рекордини янгилагани билан қутлаб, ушбу натижа Ўзбекистон паралимпия ҳаракати тарихида муҳим воқеа бўлганини айтди. Шунингдек, президент унга кўмакдош бўлган мураббийлари ва яқинларига миннатдорлик билдирди.
Чемпион халқ ишончини оқлаганидан хурсандлиги, терма жамоанинг, жумладан, ўзининг муваффақиятли чиқишлари спортга қаратилаётган алоҳида эътибор ва яратилаётган шароитлар туфайли эканини таъкидлади. Президент 2 сентябрь куни совриндор бўлган спортчиларни ҳам табриклаб, бугунги беллашувларда қатнашадиган ҳамюртларга омад тилади.
Бобур Омонов ядро улоқтириш дастурида 14,32 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди ва икки карра Паралимпиада чемпиони бўлди. У бу натижаси билан 2021 йилда Токиода ўзи ўрнатган рекордни ҳам янгилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди