08:23 / 03.09.2024
82

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 2 сентябрь куни 84 ёшида вафот этди.

Бомурод Ҳамдамов 1940 йилда Туркманистоннинг Чоржўй шаҳрида туғилган. Болалигидан қўшиқ айтишни яхши кўрган. Асосан 4 тилда: ўзбек, туркман, тожик ва ҳинд тилида халқ қўшиқларини ижро этган. Бобомурод Ҳамдамов ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшиб, бир нечта ўлмас асарлар яратди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Айниқса унинг “Султон Жалолиддин”, “Ким экан”, “Девона”, “Галдиму”, “Қўрқдим” каби қўшиқлари кенг оммалашиб, халқ қалбида муносиб ўрин эгаллади.

Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг “олтин фонди”га киритилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди