08:28 / 03.09.2024
147

Сайёранинг 2-рақамли энг узун одами Парижда полда ухлашга мажбур бўлмоқда

Сайёранинг 2-рақамли энг узун одами Парижда полда ухлашга мажбур бўлмоқда
Фото: Getty Images
Меҳрзод номи билан машҳур эронлик спортчи Мортеза Меҳрзодселакжоний уч карра Паралимпия чемпиони бўлиши мумкин. Унинг бўйи деярли 2,5 метрни ташкил этади. Ушбу натижа уни дунёдаги иккинчи энг баланд одамга айлантиради.

Спортчи бундай бўй сабаб Париж Паралимпия баҳслари давомида полда ухлашга мажбур бўлмоқда.

Мортеза Меҳрзодселакжоний ўтирган ҳолда ўйналадиган воллейбол бўйича Эрон миллий жамоасининг ажойиб ўйинчиси ҳисобланади. Жамоа бош мураббийи Ҳади Резайгарконий ОАВга спортчига Токиодаги ўйинларда бўлгани каби махсус ётоқ берилмагани ва у ерда ухлаб қолишга мажбур бўлаётганини айтди.

Унинг махсус кровати йўқ, лекин унинг ҳаётдаги энг муҳим мақсади бор, деб таъкидлади мураббий. у ерда ухлаётгани ёки тўйиб овқатланмаётгани муҳим эмас. Унинг учун асосийси — чемпион бўлиш”.

Фото: Getty Images
Эрон 1988 йилдан бери ўтирган ҳолда ўйналадиган волейбол бўйича тўққизта Олимпия ўйинларининг еттитасида ғолиб чиқди. Париждаги олтин 2016 йилда Паралимпия ўйинларида илк бор иштирок этган Меҳрзодселакжоний учун учинчиси бўлиши мумкин.

Спортчига болалигида ўнг оёғи чап оёғидан 15 сантиметр калтароқ бўлишига олиб келадиган кам учрайдиган гормонал касаллик бўлган акромегалия ташхиси қўйилган. Ўсмирлик чоғида у велосипедда ҳалокатга учраганида тос суягидан ҳам жароҳат олган.

Миллий терма жамоа мураббийининг айтишича, у биринчи марта Меҳрзодселакжоний ҳақида 2011 йилда маҳаллий телеканаллардан биридаги реалити-шоуда ўз ҳаёт қийинчиликлари билан ўртоқлашганида билган.

Менимча, Меҳрзодселакжоний 11 йилни уйида кўчага чиқмай ўтказди. Энг баланд бўйли одам бўлгани учун у одамларнинг ёнида ўзини ноқулай ҳис қиларди. Лекин ҳозир ҳамма унга чемпионга қарагандек қарайди”, дейди Резайгарконий.

Фото: Getty Images
Меҳрзодселакжоний Паралимпия ўйинлари тарихидаги энг баланд бўйли спортчи саналади — ҳаттоки, ўтирганда ҳам унинг бўйи 1,8 метрдан ошади. Токио учун махсус тайёрланган каравотга эга бўлган спортчи Парижда полда ухлаши керак. Уятчан спортчи баъзан ногиронлар аравачасидан фойдаланади ва ташқарига чиқишдан уялиб, беш йилни уйида ёлғиз ўтказди.

Авваллари одамлар менга ҳайрат билан қарашарди, деди у 2016 йилдаги дебютидан сўнг Эрон Паралимпия қўмитасига. Аммо мен ўтирган ҳолда волейбол ўйнашни бошлаганимдан ва Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритганимдан сўнг, энди одамлар мен билан учрашишдан хурсанд бўлиб, селфи сўрашмоқда”.

Маълумот учун, Эрон жамоаси Париждаги Олимпиадада ҳам муваффақиятли қатнашмоқда. Жамоа Украина ва Бразилия жамоалари устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сайёранинг 2-рақамли энг узун одами Парижда полда ухлашга мажбур бўлмоқда