10:26 / 02.09.2024
7

Дуда 1939 йилги ҳужум учун Германиядан товон пули талаб қилмоқда

Дуда 1939 йилги ҳужум учун Германиядан товон пули талаб қилмоқда
Фото: EPA-ELTAMARIAN ZUBRZYCKI / EPA - ELTA
Полша президенти Анжей Дуда Германиядан Иккинчи жаҳон уруши пайтида етказилган зарар учун товон пули талаб қилди. «Кечирим сўраш ва айбни тан олиш бошқа нарса, товон тўлаш бошқа», деди Дуда 1 сентябр, якшанба куни фашистлар Германияси Полшага бостириб киргани 85 йиллиги муносабати билан Полшанинг Лодз воеводлигидаги Велюн шаҳрида сўзлаган нутқида. «Ва бу масала ҳалигача ҳал этилмаган, агар Иккинчи жаҳон уруши йилларини ҳисобласангиз, 80 йилдан бери», деди Дуда.

Велюн Иккинчи жаҳон урушида фашистлар самолётлари томонидан бомбардимон қилинган биринчи Полша аҳоли пунктларидан бири бўлиб, ҳужум натижасида 1200 га яқин маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган, дея эслатади dpa агентлиги. Умуман олганда, уруш йилларида Полшада 6 миллионга яқин киши ҳалок бўлди, мамлакат пойтахти Варшава деярли бутунлай вайронага айланди.

Миллий консерваторлар ўрнини эгаллаган Доналд Тускнинг марказий сўл ҳукумати товон тўлаш масаласини кун тартибидан олиб ташламаган.

Шолц немис истилоси жабрдийдаларга ёрдам берилишини эълон қилди

Германия канцлери Олаф Шолц июл ойи бошида Германия-Полша ҳукуматлараро маслаҳатлашувларида Полшадаги немис босқинидан омон қолган жабрдийдаларга ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.

Шолц сўзларига кўра, Германия «ўз айбининг оғирлигини тан олади». Унинг қайд этишича, Берлин тарихий жавобгарлик тамойилига амал қилишда давом этмоқда. Доналд Туск, ўз навбатида, молиявий ёрдам бир неча ой ичида келиши кераклигини айтди. Сиёсатчилар Иккинчи жаҳон уруши даврида немис истилосидан жабр кўрган 40 мингга яқин полшаликларга тўланадиган товон миқдори қанча бўлишини аниқлаштирмади.

Полша собиқ ҳукумати 1,3 триллион евро олмоқчи эди

Полшанинг «Қонун ва адолат» (ҚвД) партияси томонидан тузилган аввалги консерватив ҳукумати Берлиндан товон пули сифатида 1,3 триллион евро талаб қилган эди. 2022 йил сентябр ойида ҚвД раҳбари Ярослав Качинский шундай деган эди: «Германия Полшага қарши жиноятлари учун ҳеч қачон жавобгарликка тортилмаган. Германиянинг Полша миллатига қарши жиноятлар бўйича тарихий сиёсати қабул қилинмаган. Биз немис халқининг ўзини-ўзи англашини тиклашга ҳаракат қилишимиз керак».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дуда 1939 йилги ҳужум учун Германиядан товон пули талаб қилмоқда