Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки ал аш-Шейх ягона бокс лигасини ташкил этмоқчи.
“Келажак учун режаларимиз бор. Суперлигага ўхшаш нимадир ташкил қилмоқчимиз. Камарлар ҳақида гапирмаяпмиз. Бироқ, 68 нафар жаҳон чемпиони — ҳаддан зиёд ортиқ. WBC, WBA, IBF, WBO — барчаси вазиятни қўлга олиши лозим. Бу боксга зарар етказади. Суперчемпион бўлмайди.
Вазиятни ўзгартиришимиз керак. Томошабинга ҳам бу ёқмайди. Гўёки, телевизорни ёқсангиз, ҳамма чемпионга айланаётгандек. Боксчиларни камар тақиб суратга тушаётганини кўп кўряпмиз”, — дейди аш-Шейх.
Аввалроқ беш категория бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер (50-0) ҳам боксда чемпионлик камарларини камайтириш кераклигини таъкидлаган эди. У яқин орада бу муаммо ҳал қилинишига ишонишини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди