Фото: akorda.kz
Қуйида Тўқаевнинг мурожаатномасида тилга олиб ўтилган энг асосий масалалар мазмуни ва иқтибосларини келтирамиз.
«Менинг асосий вазифаларимдан бири — Қозоғистонни комфорт ва хавфсиз ҳаёт ҳудудига айлантиришдир».
«Ички ишлар вазирлиги барча турдаги ҳуқуқбузарликлар учун қатъий чора кўришга мажбур. Ҳуқуқий давлатда жиноятчиликка ўрин йўқ. Шу сабабли бандитизм таг-туби билан йўқ қилиниши керак. Бу экстремистлар, шу жумладан, диний радикалларнинг вайронкор фаолиятига ҳам тааллуқли».
«Қозоғистонда бирор бир белгига кўра камситиш йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди. Бундай фактлар қонунга кўра таъқиб қилинади.
Сир эмаски, барчамизга яхши таниш бўлган кир ниятли кишилар, шу жумладан хориждан туриб ҳаракат қилувчи кимсалар, жамоатчилик фикрини манипуляция қилиб, мамлакатимизга қарши асоссиз айбловлар билан чиқиш қилиб келмоқда.
Қозоғистон жамияти ичида бўлиниш ҳосил қилиш учун яхшигина пул тўлаб қўйилган бу найранглар, албатта, муваффақиятсизликка юз тутади. Чунки бизда ҳеч қачон қандайдир «фобиялар» бўлмаган, йўқ ва бўлмайди ҳам».
Келгуси йилдан Қозоғистонда туманлар ва вилоят миқёсидаги шаҳарлар ҳокимлари фақат тўғридан тўғри сайловлар орқали сайланади.
«Сиёсий ислоҳотлар — бир марталик кампания эмас. Агар мамлакатнинг ривож топиши учун бу зарур бўлса, бундай ислоҳотлар доимий равишда ўтказилади».
«Ўрта синф кучайиши керак. Иқтисодиётнинг ўсиши ижтимоий нотенглик даражаси пасайиши билан бирга содир бўлиши шарт».
«Банклар иқтисодиётга янада кўпроқ пул тикиши лозим. Бу борада зарур қонун қабул қилинади».
«Бюджетда иккинчи даражали вазифаларга ҳаддан зиёд пул сарфлаш ҳолатларини камайтириш керак».
«Мамлакатга инвестициялар жалб қилишга кўпроқ эътибор бериш керак. Барча ҳокимлар ва вазирлар ҳам жараёнда иштирок этмаяпти».
«Активларни қайтариш масаласида. Бизнесменлар давлатга пешвоз чиқиши лозим, акс ҳолда улар билан бошқача гаплашамиз».
«Моношаҳарларга қайтадан жон бахшида этиш керак. Мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳияти тўлиқ очилиши керак».
«Автосаноатнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши тўлиқ ўзини қоплаши керак. Автомобилсозлик кластери пайдо бўлиши керак».
«Мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётни табиий газ билан таъминлаш — ҳукумат олдига қўйилган асосий вазифалардан биридир».
«Энергетика ва коммунал секторларда тарифларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик керак. Йил сўнгига қадар соҳани модернизация қилиш бўйича миллий лойиҳа тасдиқланиши керак».
«Атом электр станцияси қурилиши бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади. У 6 октябр, якшанба кунига белгиланган».
«Йўлларни таъмирлаш борасида Қозоғистонда рақамли платформа пайдо бўлади ва унда қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши тўғрисида барча ахборот жойлаштирилади».
«Сунъий идрок ва рақамлаштиришни барча жойда жорий қилиш — ҳукуматнинг устувор вазифасидир. Остона шаҳрида Сунъий идрок бўйича миллий марказ ишга тушади».
«2025 йил Ишчи касблар йили деб эълон қилинди. Меҳнатсеварлик қадрияти биринчи ўринда бўлиши керак. Ўзининг ҳалол ва чин кўнгилдан қилган меҳнати туфайли муваффақиятга эришган инсонлар доим ҳурмат ва эътиборда бўлмоғи лозим. Бу бизнинг «масъулиятли инсон — ҳалол меҳнат — муносиб муваффақият» принцимизга тўлиқ мос келади. Ёмон иш йўқ, ҳар қандай меҳнат ҳурмат ва эъзозда бўлиши керак.
«Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта билан боғлиқ ҳолат ярамайди. Ягона давлат тиббий ахборот тизими яратилиши керак»
«Бу йилги «Тоза Қозоғистон» экоакциясида 3 млн киши қатнашди ва миллион тоннадан ортиқ чиқинди йиғиб олинган.
«Тоза Қозоғистон» экологик акцияси доимий равишда ўтказилади. Атроф-муҳит озодалигига қайғуриш ҳар бир инсон учун норма бўлмоғи лозим.
Қозоқ халқининг яхши сифатлари жуда кўп. Масалан, хорижда бизни меҳмондўст ва хушмуомала халқ сифатида билишади. Тозалик ва тартибга интилиш эса миллий характеримизнинг ажралмас бир қисми бўлмоғи лозим». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди