00:04 / 02.09.2024
66

Россия ядровий доктринасини ўзгартиради

Россия ядровий доктринасини ўзгартиради
Фото: Sputnik
Россия ўзининг ядровий доктринасини сўнгги конфликтлар ва Ғарбнинг Украинадаги уруш билан боғлиқ ҳаракатлари таҳлили асосида ўзгартиради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковга таяниб, “ТАСС” хабар берди.

Биз томонимиздан бир неча бор таъкидланганидек, иш илғор босқичда ва тузатишлар киритиш бўйича аниқ йўриқнома мавжуд бўлиб, у сўнгги йиллардаги конфликтларнинг ривожланиш тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш, шу жумладан, бизнинг ғарбий рақибларимизнинг “махсус ҳарбий операция” (Россия Украинадаги урушни шундай номлайди) билан боғлиқ эскалация курси билан боғлиқ”, деди Рябков.

Унинг тушунтиришича, ҳозирда тегишли ҳужжатни қайта кўриб чиқиш жараёни кетмоқда, бироқ уни якунлашнинг аниқ муддатлари ҳақида гапириш ҳали эрта.

Миллий хавфсизлигимизни таъминлашнинг энг муҳим жиҳатлари хусусида гап кетаётганини инобатга олсак, бу ишни якунлаш вақти — анча мураккаб масала”, дея таъкидлади Рябков.

Россия тўртта вазиятда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин

Бу Россия ҳарбий доктринасида очиқ-ойдин кўрсатилган. Жумладан, 19-бандда, ядровий қуролдан фойдаланиш мумкин бўлган тўртта вазият: ядровий ракеталарни учириш, ядро қуролидан фойдаланиш, ядро қуролини назорат қилувчи муҳим инфратузилма ёки давлатнинг мавжудлигига таҳдид соладиган бошқа ҳаракатлар шулар жумласидандир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ядровий доктринасини ўзгартиради