date
views 188

Туркияда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Туркияда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди
Фото: Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси
Туркиянинг Анқара шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайкалнинг очилиш маросими “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирлари доирасида ташкил этилди.

Фото: Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси
“Дунё” ахборот агентлигининг маълум қилишича, элчихона ҳамда Кечиўрен тумани ташаббуси билан ўтказилган тадбирда, Туркия Ташқи ишлари вазирлиги, TURKSOY ташкилоти, Анқара шаҳри ва туманлари ҳокимликлари вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, навоийшунос ва тилшунос олимлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Фото: Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси
Тадбирда нутқ сўзлаган элчи Алишер Аъзамхўжаев Алишер Навоий ҳайкалининг ўрнатилишида ҳисса қўшганлар, жумладан, Кечиўрен тумани ҳокимлиги ҳамда Башкент университети Алишер Навоий тадқиқот маркази раҳбари Абдураҳмон Гўзалга алоҳида миннатдорлик билдирди.

Бугунги кунга қадар Москва, Душанбе, Остона, Токио, Минск, Шанхай, Сеул ва Боку шаҳарларида Алишер Навоий ҳайкаллари ўрнатилган. Бинобарин, Анқарада буюк аждодимизнинг улуғвор ҳайкалининг очилиши нафақат бизлар учун, балки Туркиядаги барча биродарларимиз, ҳаттоки бутун туркий дунёдаги қардошларимиз учун катта шараф эканига чин дилдан ишонаман”, деди элчи.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали очилиши маросими 8 август куни, Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтганди. “Ишончим комилки, Алишер Навоий ҳайкали икки халқ ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталарининг яна бир ёрқин рамзига айланади, унинг мероси эса яна кўплаб авлодларни буюк ютуқларга илҳомлантиради
”, — деган эди Ўзбекистон президенти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди