© Фотохост-агентство РИА Новости
Россия Украина Қуролли кучларининг Курск авантюрасидан (тасодифий муваффақиятга эришиш учун таваккалига қилинган хатти-ҳаракат) кейин АҚШ ва Украина билан музокаралар олиб боришни истамайди, деди Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор YouTube'даги “Deep Dive” каналида.
“Вашингтонда тушунишни исташмайдиган асосий янгилик шундаки, Россия энди биз билан музокаралар олиб боришни истамайди. Бу якун, ҳаммаси тугади. Бу уруш Москвага мос келадиган шартлар билан тугайди”, - дейди эксперт.
Макгрегорнинг фикрича, можарони ҳал қилишда АҚШ манфаатлари ҳисобга олинмайди.
“Президент Путин Ғарбда оқилона музокаралар олиб борадиган одамлар йўқлигини тушунди”, - дея хулоса қилди офицер.
Аввалроқ Россия раҳбари Киев билан дипломатик алоқалар истиқболлари ҳақида гапирар экан, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилаётганлар билан музокара олиб бўлмаслигини айтганди.
Украина бўлинмалари 6 август куни эрталаб Курск вилоятидаги ҳудудларни эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтди. Россия Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга кўра, уларнинг юриши тўхтатилди. Унинг таъкидлашича, минтақадаги операция душманни мағлуб этиш ва давлат чегарасига етиб бориш билан якунланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди