23:30 / 03.09.2024
12

Россияда Марказий Осиё давлатлари вакилларига фуқаролик беришни тўхтатиш таклиф этилди

Россияда Марказий Осиё давлатлари вакилларига фуқаролик беришни тўхтатиш таклиф этилди
Фото: РИА Новости
Россия Давлат думаси депутати, «Справедливая Россия» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Марказий Осиёдан келган мигрантларга Россия фуқаролигини беришга вақтинчалик мораторий киритишни таклиф қилди, деб ёзди «Парламентская газета».

Парламент аъзоси «Справедливая Россия» 2022 йилда ҳам худди шундай ташаббус билан чиққанини эслатди. Энди кескинлашган миграция муаммолари қонунчиларнинг диққат марказида экан, бу масалани кўриб чиқишга қайтиш керак, деб ҳисобламоқда у.

Миронов сўзларига кўра, давлат «ишчиларни оммавий паспортлаштириш»га қарши туриши ва миллий хавфсизлик соҳасидаги ўз манфаатларини Марказий Осиё мамлакатлари аҳолисига Россия фуқаролигини беришга мораторий жорий этиш йўли билан ҳимоя қилиши керак.

«Ҳеч бўлмаганда 2026 йилгача. Шу вақт ичида қонунчиликни тартибга солиш, миграция хизматини ислоҳ қилиш, уни порахўрлардан тозалаш, шунингдек, аввал берилган паспортларнинг қонунийлигини текшириш мумкин», деди депутат.

Аввалроқ «Справедливая Россия» ва Либерал-демократик партияси депутатлари Россияда миграция қонунчилигини кескинлаштириш ва мигрантлар ҳуқуқларини чеклашга қаратилган қатор қонунчилик ташаббусларини илгари сурган эди. Парламент аъзолари, хусусан, мигрантларга оиласини Россияга олиб келишни, 100 минг рублдан ошиқ маош билан куриер бўлиб ишлашни, яқинда Россия фуқаролигини олганларга травматик қурол сотиб олишни тақиқлашни таклиф қилди.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматда рўйхатдан ўтмаганларни Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш, шунингдек, мигрантларни ватанига қайтиш чиптаси учун нақд пулда аванс беришга мажбурлаш таклиф этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Марказий Осиё давлатлари вакилларига фуқаролик беришни тўхтатиш таклиф этилди