08:38 / 03.09.2024
231

Париж—2024. Паралимпия ўйинларида медаллар жамғариш бўйича ўзбекистонликлар нечанчи ўринда?

Париж—2024. Паралимпия ўйинларида медаллар жамғариш бўйича ўзбекистонликлар нечанчи ўринда?
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

2 сентябрь кунги баҳслардан сўнг жадвалнинг юқори қисми қуйидагича кўриниш олган. Хитой 42 та олтин, 29 та кумуш ҳамда 14 та бронза медал билан етакчилик қилмоқда. Буюк Британия эса 29 та олтин, 14 та кумуш ва 10 та бронза медал билан 2-ўринни банд этган. АҚШ эса (13-19-10) кучли учликни якунлаб берган.

Фото: Paralympic
Ўзбекистон делегацияси 6 олтин, 4 та кумуш ҳамда 4 та бронза медал билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳозиргача Марказий Осиё давлатларидан Ўзбекистондан ташқари фақатгина Қозоғистон ушбу баҳсларда медал жамғаришга эришди. Биргина кумуш медалига эга қўшни республика умумжамоа ҳисобида 56-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон делегацияси таркибида ўтган кунларда пара енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова, пара енгил атлетикачи Қудратуллахон Маъруфхўжаев, пара енгил атлетикачи Ёрқинбек Одилов, пара таэквондочи Асадбек Тоштемиров, пара енгил атлетикачи Элбек Султонов олтин медални, пара таэквондочи Зиёдахон Исоқова, Гулжаной Наимова ҳамда пара енгил атлетикачи Кубаро Ҳакимовалар кумуш, пара сузувчи Муслима Одилова ҳамда пара енгил атлетикачилар Толиббой Йўлдошев, Моҳигул Ҳамдамова бронза медалини қўлга киритди.

2 сентябрь кунги баҳсларда Бобур Омонов мусобақа рекордини ўрнатиб олтин медални, эркаклар ўртасида Т12 узунликка сакраш баҳсларида қатнашган Дониёр Солиев кумуш медални, Ф54 классида ядро улоқтириш бўйича баҳсларда қатнашган Нурхон Қурбонова бронза медалини қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Паралимпия ўйинларида медаллар жамғариш бўйича ўзбекистонликлар нечанчи ўринда?