Bentley тўрт ўриндиқли дунёдаги энг тез автомобилни тақдим қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Bentley тўрт ўриндиқли дунёдаги энг тез автомобилни тақдим қилди

Авто 6-01-2017, 20:08 639
Bentley тўрт ўриндиқли дунёдаги энг тез автомобилни тақдим қилди

Bentley компанияси тўрт ўриндиқли дунёдаги энг тез автомобиль – Continental Supersports купесини тақдим қилди. Янги машина жойидан 100 км/соат тезликкача 3,4 сонияда эришади, максимал тезлиги эса соатига 336 км ни ташкил қилади. Машина жаҳон бозорида 2017 йил 1-чорагида пайдо бўлади, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти.

Купе 6 литрли, 12 цилиндрли мотор билан жиҳозланади. Двигатель 700 от кучи беради. Шундай двигатель Volkswagen концернининг бир қатор моделларида, жумладан Bentley Bentayga кроссоверида ўрнатилади. Моторнинг унумдорлиги катта турбоҳайдагичлар ва яхшиланган совитиш тизими қўлланиши ҳисобига 100 от кучига оширилган.







Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.