13:31 / 02.04.2017
9 118

Тошкент шаҳрининг бир неча чорраҳасида «Стоп-линия» белгилари пайдо бўлди

31 март куни Тошкент шаҳрида ҳайдовчиларни тўхташ чизиғи ҳақида огоҳлантирувчи «Стоп-линия» (5.33) белгилари ўрнатила бошланди. Бундай белгилар биринчи бўлиб пойтахтнинг марказий чорраҳаларида ўрнатилди. Бу ҳақда «Nuz.uz»га таяниб Дарё хабар берди.
Тошкент шаҳрининг бир неча чорраҳасида «Стоп-линия» белгилари пайдо бўлди
Хусусан, мазкур йўл кўрсаткичлари шаҳарнинг Лабзак ва Навоий кўчалари ҳамда Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари туташган икки марказий чорраҳада ўрнатилди.

Белгилар йўлга чизилган тўхташ чизиғи ёнига ўрнатилмоқда. «Газета.uz»нинг ёзишича, бош ҳарфлар билан «STOP» сўзи ёзилган ахборот-ишора белгиси, Ўзбекистон ЙҲҚга мувофиқ, светофор ёки бошқарувчининг тақиқловчи сигналида транспорт воситасининг тўхташ жойини англатади.

Бундан ташқари, йўл-коммунал хизматлари йўллардаги ишораларни янгилай бошлади. Жумладан, Амир Темур хиёбони билан кесишувчи кўчаларда стоп-чизиқлар ва пиёдалар йўлаклари белгилаб қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкент шаҳрининг бир неча чорраҳасида «Стоп-линия» белгилари пайдо бўлди