GM Uzbekistan 2017 йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
«Ҳурматли истеъмолчилар! «ДжиЭм Ўзбекистон» АЖ томонидан автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши муносабати билан, 2017 йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, инвентаризация якунлангандан сўнг, тўланган шартномалар бўйича автомобилларни, тузилган шартномаларда кўрсатилган нархларда етказиб бериш амалга оширилади. Харидор томонидан шартномада кўрсатилган автомобиль нархининг олдиндан тўланиши белгиланган минимал қиймати (85%) ёки тўлиқ қиймати тўланган ҳолатда, автомобил нархи тўланган ҳисобланади.
Аввалроқ 1 июндан бошлаб «GM Uzbekistan» барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилиши ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқараётган бир қатор автомобилларнинг нархларини ошириши, бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар маълум қилгани ҳақида ҳам маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади