
UzAuto Motors Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн шартнома тузиш натижаларини эълон қилди. Жараён 3-ноябр 2025 йил соат 10:00 да бошланган ва 12:27 да якунланган.
Жами 100 мингта шартнома тузилган бўлиб, улардан 99,5 мингтаси One ID тизими орқали рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга, 507 таси эса юридик шахсларга тегишли. Компания маълумотларига кўра, шартнома тузиш жараёнида UzAuto Motors'нинг қўнғироқ марказига 876 та мурожаат келиб тушган.
Шунингдек, UzAutoSavdo платформасига 560 та киберҳужум амалга оширилган. Шартнома тузган харидорлар келишув шартларига кўра, етти кун ичида тўловни амалга оширишлари лозим.
UzAuto Motors ҳар бир шартномага киритилган QR-код унинг ҳақиқийлигини тасдиқлашини эслатиб ўтади. QR-кодсиз шартномалар ҳақиқий ҳисобланмайди ва компания улар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
Қўшимча маълумотни chevrolet.uz сайти, +998 (78) 141-77-77 телефон рақами ёки Chevrolet'нинг расмий дилерлик марказлари орқали олиш мумкин.
UzAuto Motors 2,5 соатда 100 минг шартнома тузди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар