date

Ўзбекистонда 25 декабрь куни ҳаво ҳарорати кўтарилади

Ўзбекистонда 25 декабрь куни ҳаво ҳарорати кўтарилади

Ўзгидромет 25 декабрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, пайшанба куни мамлакат ҳудудларида ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилиб, қишга хос юмшоқ об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0–2 даража илиқ, кундузи эса 10–12 даража илиқ атрофида бўлади.

Қорақалпоғистонда айрим жойларда ёмғир ёки қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади. Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, кундузи 2–7 даража илиқ ҳаво сақланади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида об-ҳаво барқарор, айрим ҳудудларда туман эҳтимоли бор. Кундузги ҳарорат 7–12 даража илиққа етади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида эса кундузи 8–13 даража илиқ ҳаво кузатилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳарорат 8–13 даража илиқ бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса кундузи 3–8 даража илиқ ҳаво сақланади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлмайди, аммо шамол айрим жойларда кучайиши мумкин. Кундузи ҳарорат 3–8 даража илиқ атрофида бўлади.

Мутахассислар ҳавонинг нисбатан илиқлашиши фондида атмосфера инверсияси кучайиб, PM2,5 ва PM10 заррачалари пастки қатламларда тўпланиши мумкинлигини қайд этмоқда. Бу ҳолат ҳафта охиригача сақланиб қолиши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. elyorubaydullayev64
    elyorubaydullayev6436 дақиқадақиқа олдин
    Зур
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 25 декабрь куни ҳаво ҳарорати кўтарилади