date

ИИО ходими хотинини 6 марта ўқ узиб ўлдирди

ИИО ходими хотинини 6 марта ўқ узиб ўлдирди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда шов-шувли қотиллик содир этилди. Маҳаллий ОАВларга кўра, собиқ ички ишлар ходими турмуш ўртоғини ўқ отиб ўлдирганликда гумонланмоқда.

Ҳодиса 23 декабрь куни кечқурун Боконбаев ва Ибраимов кўчалари кесишмасида жойлашган кўп қаватли уйда юз берган. Дастлабки маълумотларга қараганда, эр-хотин ўртасида жанжал чиққан ва эркак аёлга олти марта ўқ узган. Аёл олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойидаёқ ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, жуфтлик айнан ўша куни расман ажрашган бўлган. Фожеали томони — ҳодиса аёлнинг туғилган кунига тўғри келган. Марҳума 47 ёшни қарши олаётган бўлган. Оилада икки нафар фарзанд бор.

Гумонланувчи қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Терговчиларнинг аниқлашича, жиноят содир этилган пайтда у маст ҳолатда бўлган. Шунингдек, марҳум аввалроқ оилавий зўравонлик юзасидан полицияга мурожаат қилгани ҳам айтилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича “Қотиллик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. elyorubaydullayev64
    elyorubaydullayev648 дақиқадақиқа олдин
    Чучка
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » ИИО ходими хотинини 6 марта ўқ узиб ўлдирди