
Хитой автомобил бозорида моделлар кўпайиб кетган бир пайтда, қайси машиналар ҳақиқатан ҳам сифатли эканига аниқлик киритилди. China Automotive Quality Net платформаси маҳаллий заводларда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар орасида энг ишончли ва муаммосиз моделлар рейтингини эълон қилди.
Рейтинг хитойлик истеъмолчиларнинг шикоятлари ва салбий фикрлари асосида тузилган. Қоида оддий: кимда муаммо кам — ўша юқорида.
1-ўрин — Audi Q6
SAIC–Volkswagen қўшма корхонаси ишлаб чиқаради.
Ушбу модель ҳақида салбий фикрлар жуда кам бўлган — атиги 140 “жарима” балл. Шу сабабли рейтинг пешқадамига айланган.
2-ўрин — Honda UR-V
Honda–Dongfeng қўшма корхонаси маҳсулоти.
142 балл билан иккинчи ўринни эгаллади. Мустаҳкамлик ва ишончлилик асосий устунлик сифатида қайд этилган.
3-ўрин — Honda XR-V
Ҳам Honda–Dongfeng заводида ишлаб чиқарилади.
143 балл — кичик фарқ, аммо барибир топ-3 ичида.
4-ўрин — Audi Q2L
FAW–Volkswagen қўшма корхонаси маҳсулоти.
145 балл билан тўртинчи ўринда. Компакт, аммо сифатдан ортга чекинмаган.
5-ўрин — Honda Avancier
Honda–GAC заводида ишлаб чиқарилади.
146 балл билан рейтингни якунлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.