Эпштейн иши файлларида Трампга доир жиддий айблов

Жеффри Эпштейн иши бўйича очилган ҳужжатларда Доналд Трампга нисбатан зўрлаш айблови тилга олинган ФҚБ қўнғироғи стенограммаси аниқланган. Исми махфий қолдирилган гувоҳ 2020 йилда ўтмишда содир бўлган зўрлаш ҳолати ҳақида маълумот берган. Гувоҳ сифатида тилга олинган аёл 2000 йил январ ойида бош қисмидаги жиддий жароҳатлар билан вафот этган, суд-тиббий экспертиза эса унинг ўлимини ўз жонига қасд қилиш деб баҳолаган.
Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган Жеффри Эпштейн иши бўйича очилган ҳужжатлар орасида Доналд Трампга нисбатан оғир айбловлар тилга олинган материаллар аниқланди. Бу ҳақда The Insider нашри хабар берди.
Нашр маълум қилишича, файллар орасида 2020 йилда ФҚБга қилинган қўнғироқ стенограммаси бор. Унда исми махфий қолдирилган гувоҳ ўтмишда содир бўлган зўрлаш ҳолати ҳақида маълумот бериб, айбловни айнан Доналд Трампга қаратган.
Манбаларга кўра, гувоҳ сифатида тилга олинган аёл 2000 йил январь ойида вафот этган. Уни текшириш жараёнида бош қисмида жиддий жароҳатлар аниқланган. Жасад топилган жойни кўздан кечирган полиция ходимлари бу ҳолатни ўз жонига қасд қилиш сифатида баҳолаш эҳтимолини истисно этишган.
Шунга қарамай, суд-тиббий экспертиза якуний хулосасида аёлнинг ўлими ўз жонига қасд қилиш натижаси экани қайд этилган. Мазкур маълумотлар Эпштейн иши доирасидаги ҳужжатлар ошкор этилиши ортидан жамоатчилик эътиборини янада кучайтирди.






























Изоҳлар 0
…