date

Қатар пойтахтида роботакси хизмати йўлга қўйилди

Қатар пойтахтида роботакси хизмати йўлга қўйилди

Қатар пойтахти Доҳада ҳайдовчисиз таксилар — роботаксилар расман ишга туширилди. Бу ҳақда мамлакатнинг миллий транспорт оператори Mowasalat (Карwа) маълум қилди. Лойиҳанинг асосий мақсади шаҳар транспортини замонавий, хавфсиз ва самарали қилишдан иборат.

Маълум бўлишича, роботаксига Karwa мобил иловаси орқали буюртма бериш мумкин. Фойдаланувчи йўналишни танлагач, тизим яқин атрофда мавжуд бўлган ҳайдовчисиз таксини аниқлайди ва сафар учун айнан шу транспорт воситасини таклиф қилади.

Такси манзилга етиб келгач, йўловчи билан бўлган барча ўзаро алоқалар — ҳаракатни бошлаш, сафарни бошқариш ва якунлаш — тўлиқ мобил илова орқали амалга оширилади. Машинада ҳайдовчи бўлмайди, бошқарув эса илғор автоном технологиялар орқали бажарилади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа автоном транспортни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Роботакси хизмати Қатарнинг узоқ муддатли стратегияси — Qatar National Vision 2030 дастури доирасида жорий этилган бўлиб, мамлакат Транспорт вазирлиги томонидан қатъий назорат қилинмоқда.

Роботаксилар замонавий сенсорлар, сунъий интеллект ва автоматик бошқарув тизимлари ёрдамида ҳаракатланади. Бу эса йўловчилар учун хавфсизлик, қулайлик ва вақт тежалишини таъминлашга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Қатар пойтахтида роботакси хизмати йўлга қўйилди