date

Метан "Заправка"ларга вақтинча чеклов киритилди – сабаблари қандай?

Метан "Заправка"ларга вақтинча чеклов киритилди – сабаблари қандай?

Қўшни давлатдаги газ тармоғида юзага келган техник носозлик натижасида табиий газ импорти қисқариши туфайли Ўзбекистонда табиий газ таъминоти тизимига вақтинчалик чекловлар киритилмоқда.

Биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларининг, масалан, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, шифохоналар ва олий таълим муассасалари каби муҳим объектларнинг табиий газ билан барқарор таъминланиши таъминланмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан, "метан заправкалар" фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилмоқда. Бу чора, табиий газ босими пасайишининг олдини олиш ва газ таъминотининг барқарорлигини таъминлаш учун зарурий чорадир.

Ушбу чекловлар фақат вақтинчалик бўлиб, газ босимини тиклаш учун амалий ишлар олиб борилмоқда. Вақти-вақти билан чекловлар ҳақида қўшимча маълумотлар берилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Метан "Заправка"ларга вақтинча чеклов киритилди – сабаблари қандай?