date

Haval Raptor Plus: Toyota Land Cruiser 300 ўлчамидаги янги кроссовер

Haval Raptor Plus: Toyota Land Cruiser 300 ўлчамидаги янги кроссовер

Great Wall Моторс компанияси ўзининг машҳур Raptor кроссоверининг янада катталаштирилган ва такомиллаштирилган версияси — Haval Raptor Plus моделини тақдим этди. Янги автомобил 5 ва 7 ўринли салон конфигурацияларида ишлаб чиқарилади. Хитой бозорида моделнинг бошланғич нархи 161 800 юандан бошланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Автомобилнинг габарит ўлчамлари 4912 х 1950 х 1905 мм, ғилдирак базаси эса 2850 мм ни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар бўйича кроссовер Toyota Land Cruiser 300 модели билан бемалол рақобатлаша олади. Интерерда 15,6 дюймли 2,5К сиғимли экран, Коффее ОС 3 тизими ва янги кўринишдаги рул чамбараги ўрин олган.

Техник жиҳатдан Haval Raptor Plus 448 от кучига эга бўлган Great Wall Ҳи4 гибрид тизими билан жиҳозланган. 660 Н·м айланиш моментига эга бўлган ушбу тизим автомобилнинг 0 дан 100 км/соат тезликка 5,8 сонияда эришишини таъминлайди. 44,7 кВ⋅соат сиғимли аккумулятор эса соф электр режимида 255 км (КЛТК сикли бўйича) масофани босиб ўтиш имконини беради.

Қулайликлар қаторига 5,4 литрли музлатгич, 12 та динамикдан иборат аудио тизим, 50 ваттли сиmsиз қувватлаш қурилмаси ҳамда кемпинг учун махсус чироқлар киритилган. Шунингдек, барча ўриндиқлар иситиш, вентиляция ва массаж функциялари билан таъминланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Haval Raptor Plus: Toyota Land Cruiser 300 ўлчамидаги янги кроссовер