date

Toyota Land Cruiser 300 гибрид версияси Австралия бозорига чиқди

Toyota Land Cruiser 300 gibrid versiyasi Avstraliya bozoriga chiqdi

Toyota компанияси Австралия бозорида ўзининг энг қувватли йўлтанламаси — Land Cruiser 300 Ҳйбрид моделини расман тақдим этди. Аввалроқ ушбу модел фақат Шарқий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларида сотилган бўлса, эндиликда унинг географияси кенгаймоқда. Бу ҳақда Ixbt.kom хабар беради.

Янги модел и-Форcе Мах гибрид тизими билан жиҳозланган бўлиб, у 3,5 литрли В6 эгизак турбо двигател ва электр мотор мажмуасидан иборат. Умумий қуввати 457 от кучига ва 790 Нм айланиш моментига тенг бўлган ушбу агрегат анъанавий дизел двигателли моделлардан ҳам кучлироқ ҳисобланади.

Австралиялик харидорларга ГР Спорт ва Саҳара ЗХ комплектациялари таклиф этилади. Иккала версия ҳам 10 поғонали автомат узатмалар қутиси ва Toyota'нинг хусусий тўлиқ узатмали тизими билан жиҳозланган. ГР Спорт модификацияси эса янада такомиллаштирилган осма тизим ва электрон дифференциал блокировкалари билан ажралиб туради.

Гибрид версиянинг ўзига хос жиҳатлари қаторига электр бошқарув кучайтиргичи ҳамда юкхона қисмидаги 1500 Вт қувватга эга розетка киради. Автомобил фақат беш ўриндиқли салон дизайнида ишлаб чиқарилади.

Модел 2026-йилнинг ўрталарида сотувга чиқиши кутилмоқда. ГР Спорт версиясининг бошланғич нархи 113 минг долларни, Саҳара ЗХ эса 113,5 минг долларни ташкил этади, бу эса оддий В6 двигателли моделлардан қарийб 6500 долларга қимматроқдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Toyota Land Cruiser 300 гибрид версияси Австралия бозорига чиқди