АвтоВАЗ янги Лада Азимут кроссоверини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

1 дақиқа ўқиш2.2K
АвтоВАЗ янги Лада Азимут кроссоверини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

Россиянинг "АвтоВАЗ" компанияси йилига 70 минг донагача Лада Азимут кроссоверини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ушбу модел "Веста" платформаси негизида яратилган бўлиб, унинг учун мингга яқин оригинал компонентлар, жумладан, янги кузов панеллари ва орқа осма тизими ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Автомобилнинг серияли ишлаб чиқарилиши 2026-йилнинг сентябрь ойига мўлжалланган. Дастлабки босқичда кроссовер 1,6 ва 1,8 литрли атмосферали двигателлар, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ёки вариатор билан таклиф этилади. Кейинчалик 150 от кучига эга турбомоторли ва классик автомат узатмали версиялар ҳам пайдо бўлади.

Шунингдек, компания Лада Азимут негизида гибрид моделни ҳам ишлаб чиқмоқда. 2026-йилнинг учинчи чорагида тақдим этилиши кутилаётган ушбу версия 394 от кучи қувватга, тўлиқ узатмалар тизимига ва 1100 километргача масофани босиб ўтиш имкониятига эга бўлиши айтилмоқда.

Янги кроссовер жиҳозланиши бўйича ҳам ажралиб туради. Модел 10 дюймли медиа тизим экрани, панорамали том ва олдинги ён ойналарни иситиш тизими каби қулайликлар билан таъминланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?