Хорватиянинг Верне компанияси Загребда роботакси хизматини ишга туширди

1 дақиқа ўқиш148
Хорватиянинг Верне компанияси Загребда роботакси хизматини ишга туширди

Хорватиянинг Верне компанияси Загреб шаҳрида Европадаги илк роботакси хизматини синовдан ўтказмоқда. Лойиҳа Uber ва автоном бошқарув технологиялари бўйича етакчи бўлган Pony.ai компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ҳозирда шаҳарда 10 та ҳайдовчисиз автомобил чекланган фойдаланувчилар учун хизмат кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Синов босқичида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳар бир автомобилда оператор-ходим ўтирибди. У рул бошқарувига бевосита аралашмайди, фақат фавқулодда вазиятларда назоратни ўз қўлига олади. АФП агентлиги журналистлари ўтказган тест сафарида тизим кутилмаган тўсиқларга дуч келган бўлса-да, автоматлаштирилган тизим хавфсиз тўхташни амалга оширишга муваффақ бўлди.

Верне маълумотларига кўра, айни пайтда 300 га яқин йўловчи ушбу хизматдан фойдаланмоқда ва уларнинг 90 фоизи сафар сифатини юқори баҳолаган. Роботаксилар камера, лидар ва радар сенсорлари ёрдамида атроф-муҳитнинг уч ўлчамли моделини яратиб, реал вақт режимида қарор қабул қилади. Ҳозирда хизмат Загреб маркази, жанубий туманлар ва аэропорт ҳудудида ишламоқда.

Ҳозирги вақтда сафар нархи 1,99 еврони ташкил этади, бироқ бу вақтинчалик нарх ҳисобланади. Компания 2026-йил охирига қадар тўлиқ ҳайдовчисиз бошқарувга ўтишни режалаштирмоқда. Верне келгусида Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Яқин Шарқнинг 11 та шаҳрида ҳам ўз хизматларини кенгайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?