22:34 / 15.11.2021
1 759

“Европада йил автомобили” номи учун курашадиган моделлар маълум қилинди

“Европада йил автомобили” номи учун курашадиган моделлар маълум қилинди
Фото: Darren Martin
Car of the Year 2022 танлови ташкилотчилари Европада 2022 йилдаги энг яхши автомобил номига курашадиган моделларни маълум қилишди.

Танловнинг Европанинг 23 та давлатидан 60 нафар журналистдан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати финалга чиқишга даъвогарлик қиладиган 39 та моделни танлашди. 29 ноябрда ушбу автомобиллардан 7 таси финал босқичи учун танлаб олинади. Танлов ғолиби 2022 йил 16 февралда эълон қилинади.

Car of the Year-2022 номини олиш учун қуйидаги моделлар кураш олиб боради: Aiways U5, Audi E-tron GT/RS E-tron GT, Audi Q4 E-tron/Q4 E-tron Sportback, BMW 2 Series Coupe, BMW 2 Series Active Tourer, BMW 4 Gran Coupe, BMW i4, BMW iX, Cupra Born, Dacia Spring, DS 4, DS 9, Ford Mustang Mach-E, Honda HR-V, Hyundai Bayon, Hyundai Ioniq 5, Kia EV6, Lexus NX, Lynk & Co 01, Maserati MC20, McLaren Artura, Mercedes-Benz C-Class, Mercedes-Benz Citan/Renault Kangoo, Mercedes-Benz EQS, MG EHS, MG Marvel R, Nissan Qashqai, Opel Mokka, Peugeot 308, Renault Arkana, Renault Megane E-Tech, Skoda Enyaq iV, Skoda Fabia, Subaru Outback, Tesla Model Y, Toyota Highlander, Toyota Yaris Cross, Volkswagen Caddy, Volkswagen ID.4 ва Volkswagen T7 Multivan.

Танловда иштирок этиш учун моделлар Европанинг камида 5 та давлатида сотилаётган бўлиши лозим.
2021 йилда Европадаги энг яхши автомобил номига Toyota Yaris модели сазовор бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » “Европада йил автомобили” номи учун курашадиган моделлар маълум қилинди