date

Саудиялик ярим ҳимоячи: “Ўзбекистон – Япониядан кучлироқ деб ўйлайман”

Саудиялик ярим ҳимоячи: “Ўзбекистон – Япониядан кучлироқ деб ўйлайман”

Мираброр Усмонов хотира турнири доирасида бўлиб ўтган Саудия Арабистони U-23 ҳамда Япония U-23 (1:5) учрашувидан сўнг, саудиялик ёш футболчи Аббос Ал Ҳасан ўз таассуротларини баҳам кўрди.

“Жамоамизнинг ўйинида бироз сустлик кузатилди. Аслида, барча ҳаракатимизни ишга солдик, аммо омад бу сафар биздан юз ўгирди. Мусобақада бундай кўнгилсиз натижа қайд этишимизга нималар сабаб бўлганини аниқ айта олмайман. Лекин ўйлайманки, бўлажак рақибларимизни солиштирганда, Ўзбекистон Японияга нисбатан кучлироқ эканини ҳис қилдим”, – деди Ал Ҳасан.

Ёш футболчи бу беллашувдан кейин ўзи ва жамоадошларига хулосалар чиқариш ва навбатдаги учрашувларга жиддий тайёргарлик кўриш зарурлигини таъкидлади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Япония U-23 терма жамоалари ўртасидаги навбатдаги тўқнашув 28 июль куни ўтказилади.

Саудиялик ярим ҳимоячининг фикрлари турнирдаги интригани янада кучайтирди. Мухлислар эса, Ўзбекистон ёшлар жамоасидан яна бир ёрқин ўйин ва натижа кутиб қолмоқда.

Фото: championat.asia

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Манба: championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудиялик ярим ҳимоячи: “Ўзбекистон – Япониядан кучлироқ деб ўйлайман”