
Июн ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда иккилaмчи бозорда электромобиллар нархи май ойига нисбатан арзонлашган, деб uz24.uz хабар берди.
Тренддаги BYD русумидаги бир нечта электромобилларнинг ўртача ишлатилган ва янги моделлари учун қуйидаги нарх ўзгаришлари қайд этилган:
• BYD Han (ўртача фойдаланилган) — $1 600 (19,9 млн сўм) га арзонлашди. Илгари $34 100 (424,5 млн сўм) бўлган, ҳозирги нархи $32 500 (404,6 млн сўм).
• BYD Song Plus EV Champion (ўртача фойдаланилган) — $363 (4,5 млн сўм) га арзонлашди. Илгари $26 163 (325,7 млн сўм), ҳозир $25 800 (321,3 млн сўм).
• BYD Song Plus EV Champion (янги) — $300 (3,7 млн сўм) га арзонлашди. Илгари $28 800 (358,5 млн сўм), ҳозир $28 500 (354,7 млн сўм).
• BYD Yuan Up (ўртача фойдаланилган) — $150 (1,8 млн сўм) га арзонлашди. Илгари $20 150 (250,5 млн сўм), ҳозир $20 000 (248,5 млн сўм).
• BYD E2 (ўртача фойдаланилган) — $400 (4,9 млн сўм) га қимматлашди. Илгари $15 600 (194,2 млн сўм), ҳозир $16 000 (199,2 млн сўм).
• BYD E2 (янги) — $50 (600 минг сўм) га қимматлашди. Илгари $16 950 (210,9 млн сўм), ҳозир $17 000 (211,5 млн сўм). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар