“Тетрис” — бутун дунё болалари, ёшлари ва катталарнинг севимли ўйини бу йил 40 йиллигини нишонлаяпти. Айнан шу ўйин илк бора 1984 йилда пайдо бўлиб, бир неча йиллар давомида турли авлодларни ўзига ром этди. “Тетрис” дунёга тарқалган илк видео ўйинлардан бири бўлиб, унинг синчиклаб ишланган тўрларидан ташкил топган дунёси тезлик ва фикрлашни синайдиган қизиқарли лойиҳага айланган.
2020 йилда режиссёр Жон С. Бейрд “Тетрис” ўйинидан илҳомланиб, “Тетрис” фильмини суратга олишни бошлади. Мазкур фильмда Терон Эджертон ва Никита Ефремов каби машҳур актёрлар иштирок этди. Кинолентада ўйин яратилишининг драматик тарихи, унинг муаллифи Алексей Пажитновга бўлган эътибор ва ўйиннинг бутун дунёга ёйилиши батафсил кўрсатилган.
Яна бир машҳур ўйин — “Warkraft”. “World of Warcraft” — бугунги кунда ҳам дунёдаги энг катта ўйинчилик жамоаларига эга франшиза ҳисобланади. Унга асос солган илк ўйин — “Warcraft: Orcs & Humans” 1994 йилда яратилган ва унинг афсоналари орқали орклар билан инсонлар ўртасидаги тўқнашувлар, Азеротх дунёсидаги фантазия сюжетларига янги йўналиш берилган.
“Warkraft” фильмини режиссёр Дункан Жонс суратга олган. У биринчи ўйиннинг асосий воқеаларини фильмга олиб, ўзига хос ва оригинал услубда намойиш этди. Лотар ва Дуротан ўртасидаги драматик зиддият, сеҳргарлик ва кучли визуал эффектлар фильмнинг асосий жиҳатларидан бирига айланди.
“Sonik” фильми эса кўк реактив типратикан ҳақидаги машҳур ўйин руҳини сақлаб қолди. Илк фильмни тизимлаштиришда камчиликлар кузатилди, мухлислар қаҳрамон қиёфасига нисбатан салбий фикр билдиришди. Студия эса мухлислар фикрини инобатга олиб, қаҳрамонни қайта ишлаб чиқди. Оқибатда “Sonik” фильми аниқ ва юморли чиқди ҳамда франшиза яратилишига замин яратди. Тўртинчи қисм 2027 йилда намойиш этилиши кутилмоқда.
Болаликнинг яна бир классикаси — “Aka-uka Super Mario” фильми ҳам янги форматда намойиш қилинди. Марио ва Луижи — Бруклинлик сантехниклар, малика Пични қутқариш учун мушкул йўлга чиқишади. Илк фильм муваффақиятсиз чиққан бўлса-да, 2023 йилда яратилган янги кино миллионлаб томошабинларни жалб этди.
Янгилангандан сўнг, фильм прокатида бир миллиард доллардан ортиқ даромадга эришди. Видео ўйинлар асосида суратга олинган фильмлар нафақат болалик хотираларимизни, балки муваффақиятли франшизалар ва янги синовлар манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу фильмлар нафақат мутахассислар, балки барча авлод томошабинлари учун қизиқарли ва унутилмас лаҳзаларни тақдим этмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!