Майкл Жексоннинг синглиси Жанет 50 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Майкл Жексоннинг синглиси Жанет 50 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди

Маданият 4-01-2017, 19:35 608
Майкл Жексоннинг синглиси Жанет 50 ёшида биринчи фарзандини дунёга келтирди

Америкалик хонанда Жанет Жексон илк маротаба она бўлди. 50 ёшли хонанда 3 январь, сешанба куни ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Жанет Жексон ва унинг турмуш ўртоғи Виссам ал-Мана ўғиллари Исса ал-Мананинг дунёга келишини интизорлик билан кутган эди.

«Айни пайтда она ва боланинг аҳволи қониқарли. Улар шифокорлар назорати остида», — дейилади хабарда.

Жанет Жексон 2012 йилда қатарлик тадбиркор Виссам ал-Мана билан турмуш қурган эди. Унинг ҳомиладорлиги май ойида маълум бўлган эди.

Жанет Жексон — 2009 йилда вафот этган поп мусиқа қироли Майкл Жексоннинг синглиси.


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.