13:25 / 30.01.2017
58 207

Муқаддас Саъдуллаева собиқ турмуш ўртоғига интернет орқали очиқ хат йўллади

Муқаддас Саъдуллаева собиқ турмуш ўртоғига интернет орқали очиқ хат йўллади

Саъдуллаевлар сулоласи давомчиси, актриса Муқаддас Саъдуллаева нафақат ижро этган роллари, балки шахсий ҳаёти борасидаги маълумотлар билан ҳам доим одамлар диққат марказида бўлган. Айни вақтда жажжи қизалоғини ёлғиз тарбиялаётган Муқаддас Саъдуллаеванинг шахсий ҳаётида, оиласи билан боғлиқ миш-мишлар кун сайин болаламоқда. Унинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали турмуш ўртоғига ёзиб қолдирганлари яна гап-сўзларнинг аланга олишига сабаб бўлди, деб ёзади Қалампир.уз сайти.

“Мен сен билан бўлган ҳаёт ўйинида ғолиб чиқдим... Чунки менда У бор! Сенда эса йўқ! У менинг ҳаётим мазмуни, эртанги куним қуёши, қувончи, яшашга умидим, умримнинг мазмуни. Сенда яна шундай ўзи кичкина, аслида эса катта бахт бўлмиш мўжизавий неъмат бўлиши, даргумон! Чунки хор қилганингга зор бўласан, деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Мен бировни оиласига, яъни бировнинг эрига, ҳатто, ногаҳон қараб қолишдан қўрқаман, аёлини дилига ногоҳ озор бериб қўйишдан қўрқаман, буни ўзимга ор деб биламан, зинодан қўрқаман, фарзандимни ҳалол катта қилишга интиламан, чунки ҳалолликда гап кўп, шунинг учун ҳамиша виждоним олдида мағрур бош кўтараман!

Фарзандимни нафс балосидан узоқ тутаман, ҳар дам Яратган мени тўғри йўлдан адаштирмаслигини сўрайман. Жажжигина фариштачам келажаги, тақдири мен учун биринчи ўринда! Тақдири гўзал битилишини Яратгандан тинмай сўрайман. Ҳаётда кўп қоқилдим, лекин ор-номусимни сотмадим, елкамда ҳар дам оилам масъулияти оғир босилиб турди, баъзида эркак бўлиб туғилсам, оилам мустаҳкам бўларди, деб ўйлаб қоламан. Чунки сенга нисбатан масъулиятли эканимни яхши биламан.

Майли, Яратганга шукур, унга ширк келтириш катта гуноҳ, деб ўзимни овутаман. Вақт келади қўлингдаги қўғирчоқлар сени арзон сотиб кетади, афсусланасан. Ҳаётдаги энг гўзал бахтинг – оилангни йўқотганингни тушуниб етасан. Лекин унда ҳаммаси жуда кеч бўлади!

Ҳа айтганча, менда қалб гўзаллиги биринчи ўринда, сен бировларга айтганчалик, хоҳлаганинг каби гўзал бўла олмаганим учун кечир. Сенга ҳусни жамоли мисли ой каби гўзал ёр тилаб қоламан. Фақатгина Яратгандан сўрайманки, қалби мендек самимий бўлмасин. Чунки сенга асосийси қалб эмас, асосийси гўзал сиймо. Қалбимни ўзим билан мангуликка олиб кетаман...

Майли, барчаси учун шукур, Яратганга ҳамду санолар айтаман, барча берган синовларидан сабр билан ўтаман. Биз кучлимиз, бунга ишонаман! “Қалб дафтаридан битиклар”, деб ёзиб қолдирган Муқаддас Саъдуллаеванинг бу сатрлари кимга аталганини сезиш қийин эмас.

Актриса Муқаддас Саъдуллаева 2014 йилнинг 5 ноябрь куни турмушга чиққан эди. Ярим йилга етар-етмас унинг турмуш ўртоғи билан муносабатларига дарз кетди ва бу муҳокамалар майдонининг асосий мавзусига айланди. Саъдуллаева аввалига буни мухлисларидан яширди. Бироқ оилавий ришталар тобора узилгач, у бор ҳақиқатни одамларга айтишга жазм қилди. Бундан бир йил аввал ижтимоий тармоқлар орқали Муқаддас ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида ижтимоий тармоқларда кичик тортишув ҳам бўлиб ўтганди. Ўшанда бунга минглаб одамлар гувоҳ бўлишган.

Маълумот учун, Муқадда Саъдуллаеванинг Саъдия исмли қизчаси бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муқаддас Саъдуллаева собиқ турмуш ўртоғига интернет орқали очиқ хат йўллади