23:02 / 15.04.2017
13 648

Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова бир саҳнада концерт беради

Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова бир саҳнада концерт беради
Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев ва Фаррух Зокировнинг катта саҳналарга қайтиши барча санъат ихлосмандларини қувонтиргани сир эмас. Энди уларни бир концертда кўриш вақти келди.

Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида 9 май куни соат 14:00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Унутмоқ осонмас...” деб номланган театрлаштирилган хотира дастури ташкил этилади. Унда юқорида тилга олинган хонандалар билан биргаликда Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонов, Ғуломжон Ёқубов, Озодбек Назарбеков ва бошқалар иштирок этади, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Концерт дастурида фан, маданият, санъат ривожига ҳисса қўшган инсонлар, устоз санъаткорлар ва ижодкорлар хотираси ёдга олинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова бир саҳнада концерт беради