Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова юрт байрамларига қандай ҳозирлик кўришни, қандай совға тайёрлашни яхши билади. Хонанда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига атаб “Қалбларда Ватан” номли янги қўшиқ яратди. Бу ҳақда qalampir.uz хабар берди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов: “Энг гўзал ва дилбар қўшиқлар Ватан ҳақидаги қўшиқлардир. Бундай жозибадор қўшиқлар эл-элатларни бирлаштиради, уларни тинч-тотув яшашга, Ватанни ҳар томонлама юксалтиришга, кўз қорачиғидек асраб-авайлашга ва кўксини қалқон қилишга даъват этади. Замонлар ўтаверади, аммо Ватан абадийдир. Ватанни севиш, суюб-ардоқлаш, бор вужудинг билан жўшиб куйлаш эса энг олий бахтдир”, деган эди.
Ватанни мадҳ этишда, у ҳақида энг гўзал қўшиқлар яратишда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага етадигани борми? Унинг бундан 10-20-30 йил аввал яратган қўшиқлари ҳамон тилларда, ҳамон мусиқаси янгради дегунча, қўшиқчига жўр бўламиз. “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон”, “Нима қилдик Ватан учун?”, “Элда бўлсин”, “Халқ бўл, элим” номли қўшиқларни тинглаганимиз заҳот қалбимизда Ватанга бўлган чексиз муҳаббатимиз янада жўш уради.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова юрт байрамларига қандай ҳозирлик кўришни, қандай совға тайёрлашни яхши билади. Хонанда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига атаб “Қалбларда Ватан” номли янги қўшиқ яратди.
Ушбу қўшиқ шеъри сўнгги вақтларда Юлдуз Усмонованинг доимий ҳамкорига айланиб қолган Амир Худойбердига тегишли. Мусиқани эса Юлдуз Усмонованинг ўзи ёзган. Қўшиққа мусиқий сайқални Ғулом Турсунов берган.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ижросидаги “Қалбларда Ватан” номли қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради